Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
20 Dec 2019

19 декабрь соат 18.00 да Алишер Навоий номидаги киносаройда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган “Қўқон шамоли” тарихий-бадиий фильмининг кенг жамоатчилик учун премьераси бўлиб ўтди. Бу галги премьеранинг бир қадар ўзгача ўтказилгани эътиборга молик. Алишер Навоий номидаги киносаройда ўрнатилган ўтган аср муҳитини гавдалантириш учун қурилган декорациялар, машҳур актёр ва актрисалар билан суратга тушиш учун яратилган маҳсус майдончалар, ҳамда қизил йўлакчада ижодкорларни кутиб олаётган сарой навкарлари оброзлари келган томошабинларни фильм руҳиятига тайёрлаб борди. Айниқса, киносаройнинг иккинчи қаватидаги ёриткич чироқлар билан безатилган дефьеледа фильм қаҳрамондлари – Амир Умархон, Нодирабегим, беклар ва канизаклар учун маҳсус тикилган либослар намойиши премьерага келганлар учун кутилмаган совға бўлди. Томошабинлар ушбу либослар намойишинидан сўнг фильм намойиш этиладиган катта залдан ўз ўринларини эгаллашди. Фильм намойишидан аввал “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов сўзга чиқди ва картина ижодкорларини меҳнатларининг самараси билан табриклади. Шунингдек, тарихий фильмлар суратга олиниши бундан сўнг ҳам давом этишини, “Ўзбеккино” томонидан келаётган янги йилда томошабинлар учун жуда кўп янгиликлар тайёрланаётганини таъкидлаб ўтди.  Шундан сўнг “Қўқон шамоли” киноижодкорлари бирин-кетин саҳнага чиқиб келишди. Ва томошабинларга бирма-бир таништирилди.

“Қўқон шамоли” тарихий фильми “Дилшоҳ медиа” киностудияси раҳбари, продюсер Маҳмуд Эркабоев ва режиссёр Дилмурод Масаидов томонидан суратга олинган. Унда Қўқон хонлигининг ХVIII аср охири — ХIХ аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий муҳити, ўша давр чигалликлари, А.Навоий яратган Ҳирот адабий муҳитидан кейинги ҳодиса сифатида эътироф этилган Қўқон адабий муҳити ва Амирий тахаллуси билан ижод қилган Амир Умархон ҳамда унинг аёли бетакрор шоира – Нодирабегимнинг ҳаёти ёритилади. Фильмда Нодирабегим ролини ёш актриса Райҳон Асатова, Амир Умархон ролини актёр Илҳом Бердиев, Олимхон ролини эса актёр Бобур Йўлдошев ижро этган. Эслатиб ўтамиз, фильмдаги Нодирабегим роли учун элликдан ортиқ, Амир Умархон роли учун ўттиздан ортиқ, Амир Олимхон роли учун эса ўттизга яқин актёр ва актрисалар кастинг топширган эди.

 Бир ярим соатга яқин давом этган “Қўқон шамоли” томошабинларни  яна бир бор ўтмиш саҳнасига олиб кирди десак муболаға бўлмайди. Қўқон хонлигининг XVIII аср охири — XIX аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий ҳамда адабий муҳити, ўша давр чигалликлари каби тарихий жараёнларга режиссёр томонидан берилган бадиийлик киномухлисларни бефарқ қолдирмади. Ушбу фильмни томоша қилар экансиз, тарихнинг қонли кунлари режиссёр Дилмурод Масаидов томонидан моҳирлик билан фильм якунида яққол деталлар орқали ифодаланганлигини гувоҳи бўласиз. Юртдошларимиз “Қўқон шамоли” тарихий фильмини 20 декабрдан юртимиз кинотеатрларида томоша қилишлари мумкин!

Manba: не указан
Просмотров: 79
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech