Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
24 Jul 2019

Айни кунлардаЎзбеккиноМиллий агентлиги буюртмасига асосан Қўқонда Қўқон шамоли, Ибрат ва  Муҳаббат баҳори деб номланган тарихий мавзулардаги учта бадиий фильм суратга олинмоқда. Албатта, бу кино оламида эътироф этишга арзигулик воқеадир.

Қўқон шамоли...  Дилшоҳ медиакиностудияси раҳбари, продюссер Маҳмуд Эркабоев ва режиссёр Дилмурод Масаидов томонидан суратга олинаётганҚўқон шамолиномли тарихий фильмининг сценарийси 2018 йилнинг июль ойидаЎзбеккино МА Бадиий кенгашидан ўтган бўлиб, дастлабки тайёргарлик ишлари 6-7 ой давом этди. “Қўқон шамоли фильмида Қўқон хонлигининг ХVIII аср охири ХIХ аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий ҳамда адабий муҳити, ўша давр чигалликлари, А.Навоий яратган Ҳирот адабий муҳитидан кейинги ҳодиса сифатида эътироф топган Қўқон адабий муҳити ва унинг асосчиси  -  Амирий тахаллуси билан ижод қилган Амир Умархон (1787-1822 ) ҳамда унинг шоира аёли -  Нодира тахаллуси билан ижод қилган Моҳларойим (1792-1842) нинг ҳаёти ва фаолияти ёритилади.  Амир Умархон - Қўқон хони, зуллисонайн шоир.  Ёшлигидан акаси Қўқон хони Олимхоннинг давлатни бошқариш ишларида фаол иштирок этган. Олимхон укаси Умархонни 1807 йилда Нодирага уйлантиради. Нодира -  шоира, маърифатпарвар ва давлат арбоби. “КомилаваМакнунатахаллуслари билан ҳам шеърлар ёзган.

Шуни таъкидлаш лозимки, фильмдаги Нодирабегим роли учун элликдан ортиқ, Амир Умархон роли учун ўттиздан ортиқ, Амир Олимхон роли учун эса ўттизга яқин актёр ва актрисалар кастинг топширган. “Қўқон шамолифильмининг фотосинов жараёнларида Нодирабегим роли учун Дилноза Кубаева, Шаҳзода Матчонова, Севара Солиева, Асал Шодиева, Шаҳло Темирова, Феруза Норматова, Наргиза Абдуллаева каби таниқли ва профессионал актрисалардан токи ҳаваскор актрисаларгача, жами бўлиб  элликдан ортиқ актрисалар иштирок этишди. Узоқ давом этган фото ҳамда видео синовлардан сўнг Нодирабегим ролига ёш актриса Райҳон Асатова, Амир Умархон ролига актёр Илҳом Бердиев, Олимхон ролига эса актёр Бобур Йўлдошев тасдиқланди.

Қўқон тарихи ва маданияти давлат музейи ҳудудида жойлашган Худоёрхон ўрдасида  “Ўзбеккино Миллий агентлиги ижодкорлари томонидан,  "Қўқон шамоли" номли бадиий фильмнинг суратга олиш ишлари олиб борилмоқда.

          Фильмнинг сценарий муаллифи Қўқон давлат педагогика  институтининг филология факультети кафедра мудири филолог олима Зебохон  Қобилова. СценарийАйбсиз айбдорноми билан берилган ва Ўзбеккино Миллий агентлигининг Бадиий кенгаши ушбу фильмниҚўқон шамолидея қайта номлашни тавсия қилган. “Қўқон шамолидеган ном сценарий муаллифи, фильм режиссёри Дилмурод Масаидов ҳамда ижодий жамоага ҳам маъқул бўлгани боис шу номга тўхталди. Фильмда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артистлар Шоҳида  Исмоилова, Гулбахор Юлдашева, Ҳошим Арслонов, Фурқат Байдиев ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммад Рафиқов ва бошқа актёрлар иштирок этишмоқда.

Исҳоқхон Ибрат...  Яна бир тарихий фильм ноёб истеъдод эгаси, кўплаб Шарқ ва Ғарб тилларининг билимдони, ўлкамиздаги илк матбаачилардан бири сифатида Ватан тараққиёти йўлида фидокорона хизмат қилган Исҳоқхон Ибрат ҳақида.  Миллий уйғониш даврининг етук намояндаларидан бири, Ватан ва халқ истиқлоли учун жонини фидо қилган улуғ бобомиз Исҳоқхон Ибрат шоир, таржимон, тарихчи ва тилшунос олим, шариат ва дин пешвоси, 20 йилдан ортиқ халқ қозиси лавозимида фаолият кўрсатган жамоат арбоби бўлган. У ўндан ортиқ Шарқ ва Ғарб давлатларида бўлиб, уларнинг тили ва маданиятини мукаммал ўрганган сайёҳ сифатида ҳам машҳур.

Таниқли режиссёр, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Жаҳонгир Қосимов томонидан суратга олинаётган  Исҳоқхон Ибрат бадиий фильми Туркистон халқининг ифтихорига айланган мана шу буюк зотнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланади. Унда Исҳоқхон Ибратнинг машаққатлари, воқеаларга бой ҳаёт йўли тасвирланиши кўзда тутилган. Ҳозирда постановкачи режиссёр Жаҳонгир Қосимов, режиссёр Аҳмаджон Ўнарбоев, постановкачи оператор Рустам Муродовлар томонидан ушбу фильмни суратга олиш ишлари Қўқонда олиб борилмоқда.  Ушбу тарихий бадиий фильмнинг съёмка жараёнлари Қўқон, Бухоро, Фарғона, Миср, Ҳиндистонда бўлиб ўтади.  Исҳоқхон Ибрат фильмида Фарход Маҳмудов, Ирода Қосимова, Матёқуб Матчонов, Михаил Каминский, Жўрабек Орзиев, Сейдулла Молдаханов, Итало Спинелли, Абдураим Абдуваҳобов, Тоҳир Саидов, Фурқат Файзиев, Баҳром Матчонов, Акбархўжа Расулов, Шахзода Матчонова ва бошқа халқимиз севган кўплаб актёрларни учратамиз.

         Муҳаббат баҳори... 

Энг гуллаган ёшлик чоғимда,

Сен очилдинг кўнгил боғимда.

Шунда кўнглим кўрди баҳорни,

Шунда қалбим таниди ёрни...

Муҳаббат баҳори бадиий фильмида икки ижодкор Зулфия ва Ҳамид Олимжоннинг соф муҳаббати, ҳаёт йўллари, ижоди, айрилиқ, вафо, садоқат туйғулари ифода этилади.

Фильм сценарийси муаллифлари - Зулфия Қуролбой қизи ва Микойил Сулаймонов.  Айни кунларда постановкачи режиссёр Иброҳим Расулов, операторлар Равшан Асқаров, Темур Абдуллаевлар томонидан суратга олиш ишлари олиб борилмоқда.   Ушбу фильм воқеалари Қўқон,  Жиззах, Тошкент вилояти ва Қримда бўлиб ўтади. Картинада шоир Ҳамид Олимжон ролини  Ҳамза  Ҳасанов, шоира Зульфия ролини эса   Шаҳноза Ҳожимуродова ва  София Турсунбоева (ёшлиги) ижро этишмоқда.  Муҳаббат баҳори бадиий фильмида  Меҳриддин Раҳматов, Абдурайим Абдуваҳобов, Шафоат Раҳматуллаева, Отабек Ҳақбердиев, Фарғона ва Қўқон театри актёрларини турли ролларда кўришимиз мумкин.  Фильм воқеалари 1920-1944 йилларни ўз ичига олади. Ушбу кинокартина куз ойларида якунига етказилиши режалаштирилган.

 

 

Барно Унгбоева

Ўзбеккино” Миллий агентлиги матбуот котиби,

PhD доктори, киношунос

Manba: не указан
Просмотров: 145
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech