Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
25 Jun 2019

Барчамизга маълумки, гиёҳвандлик глобал муаммолардан биридир. Аср вабоси деб баҳоланаётган “оқ ажал” қанчадан-қанча инсонларнинг бахтига зомин бўлиб, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишга одатланиш оқибатида ногирон, жисмоний ва ақлий нуқсони бор болалар дунёга келмоқда. Оғунинг қулига айланиб қолаётган замондошларимизни тўғри йўлга қайтариш барчамиз учун фойдалидир. Шундай экан, оилаларимиз тинчлиги, фарзандларимиз келажагига раҳна солаётган, жиддий хавфга айланган гиёҳвандликка қарши биргаликда курашишимиз шарт. Айни кунларда аср вабосига айланган гиёҳвандликка қарши курашиш жамиятимизнинг ҳар бир фуқароси олдида турган муҳим ва долзарб вазифадир.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан суратга олинган “ҚОРА ЗАРБА” бадиий фильми26 июнь - Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни”га 26-27 июнь кунлари  А.Навоий номли киносаройда соат 15.00да намойиш этилади. Фильм гиёҳвандликка қарши курашга бағишланади.  Фильмни кўриб афсусланмайсиз! Кириш бепул. Барчангизни таклиф этамиз!!!

Manba: не указан
Просмотров: 225
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech