Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
12 Jul 2019

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бадиий кенгашининг 2019 йил                         13 июндаги 07/19-16-сон мажлис баёни қарорига асосан, “Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказишга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ ташкилий масалалар тўғрисида”ги 01-07/1-4023-сон баёнидаги 31-банди ижроси юзасидан “Ҳунармандлар қадрланган юрт” номли 1 қисмли ҳужжатли фильми ишлаб чиқаришга туширилиб, ҳозирда монтаж жараёнида.

Ушбу фильм тарихий илдизлари қадимга бориб тақалувчи, халқ амалий санъати асосида тараққий этиб келаётган, мумтоз ҳамда бузруквор асрий тажрибаларга таяниб, ўзининг серунум ҳамда сержило, шу билан бир вақтда ҳар бир инсонни ҳайратга солиб келган маданий меросга айланган ўзбек халқининг бой ҳунармандчилигига бағишланади.

Фильм ижодкорлари:

Сценарий муаллифи

Дилфуза Турдибоева

Режиссёр

Дониёр Шокиров

Оператор

Самижон Суннатиллаев

Мусиқа муҳаррири

Жамшид Изомов

Фильм директори

Юлдуз Ғаффорова

 

Manba: не указан
Просмотров: 132
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech