Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
4 Jul 2019

Ҳар бир халқнинг ғурурланса арзийдиган, сўзда эмас, амалда ўз юртига ҳар куни холис, фидокорона хизмат қиладиган  қаҳрамонлари бор.   Ҳаётини одамларга бағишлаган, кардиологияга хизмат қилишни - бахт, деб билган - моҳир, тажрибали кардиолог, Ўзбекистон Респуликаси Қаҳрамони, Ўзбекистон Республика Ихтисослаштирилган Кардиология маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тиббиёт ходими, Фан ва техника соҳасида Давлат мукофоти лауреати, Ўзбекистон Республикаси Кардиологлар уюшмаси раиси - Равшанбек Қурбонов ана шундай инсонлардан биридир.

Ўта камтар,  камгап, лекин,  ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган Равшан ака 1997-йилдан буён  Ўзбекистон Республикаси Кардиология илмий-текшириш институтига раҳбарлик қилиб келмоқда. Унинг қабулхонаси ҳар доим беморлар билан гавжум. Унинг маслаҳати, ёрдамига муҳтож бўлган ҳеч бир инсонни ҳали қайтармаган, ноумид қилмаган.  Чунки  кўпчиликнинг ҳаёти унга, унинг билими, шифокорлик маҳоратига  боғлиқ эканини яхши тушунадиган инсонлардан.

Навоий шаҳридан ташқари республикамизнинг барча ҳудудида Кардиология марказининг филиаллари айнан Равшан Қурбоновнинг ташаббуси билан очилган.

Фильмда Равшан Қурбоновнинг бошидан кечирган қийин даврлардан то ҳозирги кунга келиб эришган ютуқлари, яқинлари, ҳамкасблари, шогидлари ҳамда беморларининг у инсон ҳақидаги фикрлари, иш жараёнидаги беминнат меҳнатлари тасвирлаб берилади.

Ҳозирги кунда фильм ижодкорлари қаҳрамоннинг туғилиб ўсган юрти кўҳна Хоразм шаҳрида съёмка жараёнларини олиб бормоқдалар.

Сценарий муаллифлари: Гулмира Мусажонова

 

                                                   Бахтиёр Якубов

 

Режиссёр:  Музаффар Қорабоев

 

Оператор: Самижон Суннатиллаев

 

Manba: не указан
Просмотров: 105
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech