Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
4 Jul 2019

Истиқлол йилларида улкан ютуқларга эришилди. Бу ютуқларнинг асосий сабаби: юртимизда олиб борилаётган одилона ва оқилона сиёсатдир.

Муқаддас заминимиз ўзининг кўхна тарихи, бой анъаналари,  улуғ авлиёю алломалари, муқаддас қадамжолари,  тарихий обидалари,  маънавий қадриятлари билан бутун дунёга машҳур.

Сўнгги йилларда ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев  ташаббуси ва раҳнамолигида  мамлакатимизда халқимизнинг бетакрор  тарихий-маданий меросини асраб-авайлаш,   миллий урф-одат ва қадриятларимизни тиклаш, муқаддас динимизни, юртимиздан етишиб чиққан алломалар, азиз авлиёлар ва уламоларимизнинг,  фан арбоблари, олимлар ва бошқа маърифатпарварларнинг бой меросини чуқур ўрганиш, номини абадийлаштириш, улар мангу қўним топган масканларни, табаррук қадамжоларни обод қилиш йўлида улкан ишлар амалга оширилмоқда. 

Азим пойтахтимиз - гўзал Тошкент шаҳри ҳам азалдан илм-фан ва маданиятнинг йирик марказларидан бири бўлиб келган. Бу заминдан  кўплаб дунё тан олган алломалар, буюк олимлар, улуғ сиймолар етишиб чиққан. 

Жумладан, аҳолининг доно маслаҳатгўйи, ҳунармандларнинг пиру-муршиди, толиби илмларнинг ғамхўр устози дея тан олинган “Сузук ота”  (асл исми Мустафоқул) номи билан машҳур бўлган авлиё аждодимиз  шулар жумласидандир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017  йил 26 май куни пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманидаги “Сузук ота” мақбараси ва жомеъ масжидида бўлиб, мутасаддиларга: “Ушбу масжид ва мақбара маънавиятимизни янада юксалтиришга, юртимизда эзгулик нурини зиёда этишга хизмат қилиши керак. Бу ерда ҳунармандлар маркази ва кутубхонасини ташкил этиш лозим”, дея мақбара ва масжидни реконструкция қилиш, атрофини ободонлаштириш бўйича топшириқлар берган эди. Фильмда қилинган ишлар, Сузук ота мақбарасининг аввалги ва ҳозирги ҳолати,  Яссавий мақбараси ва бошқалар тасвирланади.          

                Айни кунларда фильм ижодкорлари суратга олиш ишлари билан банд.

Сценарий муаллифи:                     Аъзам Исҳоқов

Режиссёр:                                        Мурод Одилов  

         Оператор:                                                Сейрон Ковалов

         Режиссёр ассистенти:                      Дилшод Мамадалиев

         Овоз режиссёри:                             Марат Шункаров

Фильм директори:                           Икром Ачилов

Manba: не указан
Просмотров: 120
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech