Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
4 Jul 2019

«Устозликда топдим қадримни» ҳужжатли фильми ижтимоий ҳаётдаги энг шарафли касб эгалари ўқитувчилар фаолияти, уларнинг ҳаёти ва турмуши, педагогика соҳасидаги ўсиш-ўзгаришлар, ижобий силжишларни ўзида қамраб олган. Унда ўтмишдаги алломалар, зукко шоирлар, илм йўлида заҳмат чеккан маърифатли инсонларнинг асарлари, ҳикматларидан иқтибослар келтирилади.

Фильмнинг муайян қаҳрамонлари Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан танлаб олинган бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари ўқитувчиларидир. Улар «Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси» республика танловида ғолибликни қўлга киритишган. Аммо мақсад айнан шу устозларнинг фаолиятини ёритиш эмас, балки улар мисолида мактаб даври, ўқитувчилик касби, муаллимларга берилган қирқ беш дақиқанинг қадрини очиб беришдир. Мазкур касб эгалари учун яратилаётган шарт-шароитлар, эътиборга молик имтиёзлар, ойлик-маошлар, ижтимоий рағбатлар айтиб ўтилади.

Ҳозирги кунда фильм ижодкорлари сьёмка жараёнлари билан банд.

 

Сценарий муаллифлари:               Анвар Намозов

                                                        Муроджон Одилов

Режиссёр:                                        Муроджон Одилов

Оператор:                                       Сейран Ковалов

Режиссёр ассистенти:                       Жамолиддин Мамадалиев

         Оператор ассистенти:                     Муҳиддин Ҳаитов

         Овоз режиссёри:                             Маъруф Пирмуҳаммедов                        Фильм директори:                         Зуҳра Пўлатова

 

Manba: не указан
Просмотров: 85
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech