Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
5 Dec 2019

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан Ўзбекистон ва Россия Федерацияси киноижодкорлари ўртасида ижодий ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида бир қанча амалий ишлар олиб борилмоқда. Ушбу  ишларнинг давоми сифатида “Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги маданият кунлари” доирасида 5 декабрь соат 15:00 да ЎзЭОАВМА “Зарафшон" концерт залининг Медиа-холлида “Ўзбекистон-Россия  кинофоруми” бўлиб ўтди.

Кинофорумда Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдухакимов, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухоликов, Россия Федерацияси маданият вазири ўринбосари Павел Степанов, СТС телекомпанияси раҳбари, кинопродюсер Сергей Сельянов, Бутун Россия давлат кинематография институти ректори Владимир Малышев, “Союзмултфилм” студияси директори Борис Машковцев, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев, “Ўзбекфильм” ДУК раҳбари Фотих Жалолов, шунингдек соҳа мутахассислари, талабалар, журналист ва блогерлар қатнашди.

Тадбирда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухоликов Ўзбекистонда кино саноатини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, Россия кино саноатида амалга оширилаётган ислоҳотлар, икки давлат киноижодкорлари ўртасида бўлиб ўтадиган ҳамкорликдаги дастур ва лойиҳалар ҳақида айтиб ўтди. Шунингдек, иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган ҳужжатли фильмни биргаликда тайёрлаш, хорижий кинокомпанияларни Ўзбекистонда фильмлар ишлаб чиқаришга жалб қилиш, Бутун Россия давлат кинематография институти ва "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ўртасида малакали кадрларни тайёрлаш борасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзбекистонлик ёш киноижодкорлар учун махсус ва малака ошириш курсларини ташкил этиш, 2020 йил бошида машғулотларни бошлаш учун ўзбекистонлик номзодлар учун танлов эълон қилиш каби муҳим масалалар ҳақида сўз борди.

“Союзмултфильм” студияси директори Борис Машковцев ўз нутқида  ўзбекистонлик мутахассислар малакасини оширишда тажриба алмашиш борасида эришилган келишувлар ҳақида сўзлаб “Ўзбеккино” Миллий агентлиги билан ҳамкорликда "Хўжа Насриддин" анимацион фильмини яратишдан мамнун эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек ушбу ҳамкорлик натижасида,

1. «Маленький Мук»  (продюсер С.Сельянов)

2. « Мистер Нокаут» (продюсер А.Михалков

3. « Подарок Феи» (продюсер Е.Бокова)

4. « Барон 2» (сопродюсер И .Архипов) фильмлари ҳам икки давлат киноижодкорлари ҳамкорлигида суратга олинади.

 

Manba: не указан
Просмотров: 169
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech