Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
12 Sep 2019

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ўзаро алоқалар  анча йиллар олдин бошланган. Бугунги кунга келиб, икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар ва  дўстлик ришталари тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Барча соҳаларда, айниқса, маданият ва санъат соҳасида ҳамкорлигимиз изчил ривожланмоқда.

Жорий йилнинг 21-28 сентябрь кунлари Ўзбекистоннинг Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида Озарбайжон киноси кунлари ўтказилади.

23 сентябрь куни Ўзбеккино Миллий агентлиги биносида Агентлик Бош директори Фурқат Закиров мамлакатимизга  ташриф  буюрган Озарбайжон делегацияси ибилан учрашув ўтказади.  Учрашувда Озарбайжон делегацияси таркибидаги делегация раҳбари Озарбайжон маданият вазирлиги Кинематография бўлими бошлиғи Алмаз Гажибаба, Озарбайжон маданият вазирлиги Кинематография бўлими консултанти Гулнора Жавадова, кинорежиссёрлар Озарбайжонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Аёз Салаев,  Мирбала Салимли, Шомил Алиев ҳамда киноактёр Мақсуд Маммадовлар иштирок этиши кутилмоқда. Ўзбеккино Миллий агентлиги раҳбарияти, ўзбек киноижодкорлари ҳам иштирок этган бу тадбирда кино соҳасидаги ҳамкорликдаги алоқалар ҳақида келишиб олинади.  Шу куни соат 16:00да Алишер  Навоий номли киносаройда тадбирнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади.

 Озарбайжон кино кунлари доирасида озарбайжонлик киноижодкорлар томонидан суратга олинган 6та бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиши ўтказилади.

  

 

                                       Сеанслар вақти:

 

       23 сентябрь, 2019 йил 

ТОШКЕНТ 

Вақти

Фильм номи 

16:00

Озарбайжон кино кунлари тадбирининг расмий очилиш маросими 

16:30

Қизил боғ бадиий фильми намойиши, режиссёр Мирбала Салимли 

24 сентябр, 2019 йил 

17:00

Анорзорбадиий фильми намойиши, режиссёр Илғор Нажаф  

24 сентябрь, 2019 йил 

ОЛМАЛИҚ 

16.00

Озарбайжон кино кунлари тадбирининг расмий очилиши

 

16.30

Нахичеванлик Ҳусейн Хон. Қайтишҳужжатли фильми намойиши

17:00

Степняк бадиий фильми намойиши, режиссёр Шомил Алиев

       25 сентябрь 2019 йил 

САМАРҚАНД 

15:00

Озарбайжон кино кунлари тадбирининг расмий очилиши 

15:30

Боку вақт кўзгусида ҳужжатли фильм намойиши, режиссёр Наталья Завозненко

 

17:00

Степняк бадиий фильми намойиши, режиссёр Шомил Алиев

 

 

26 сентябрь, 2019 йил 

17:00

Ўн алломаҳужжатли фильми намойиши, режиссёр Одил Озой  

 

15:30

Анорзорбадиий фильми намойиши, режиссёр Илғор Нажаф   

Manba: не указан
Просмотров: 47
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech