Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
21 Jun 2019

 “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бадиий кенгашининг   2019 йил 21 июнь куни соат 10.30.да навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда  қуйидаги  фильмлар сценарийлари  муҳокама қилинди:

1.       Агентлик буюртмасига биноан ишлаб чиқарилаётган бадиий фильмларнинг ишлаб чиқариш босқичлари юзасидан ҳисоботи (О.Давлатов).

2.       “Олов нур медия” МЧЖ томонидан яратилаётган “1-август” номли тўлиқ метражли бадиий фильм режиссёрлик сценарийси муҳокамаси. 

3.       “Синема сервис” МЧЖ томонидан тақдим этилган муаллиф У.Ҳамдамовнинг “Абдулла Қодирий” номли бадиий фильмининг қайта ишланган варианти муҳокамаси.

4.       “Эзгу фильм” МЧЖ томонидан тақдим этилган муаллифлар Ж.Аҳмедов, Ҳ.Тошхўжаевнинг “Илҳақ” номли тўлиқ метражли бадиий фильм кинолойиҳаси тақдимоти.

5.       “Инсон” киностудияси томонидан тақдим этилган муаллиф Татьяна Мюльбайернинг “Ипак торлар” номли ҳужжатли-публицистик фильм кинолойиҳаси тақдимоти.

6.        Дилшоҳ медиа”МЧЖ студия томонидан тақдим этилган муаллиф Д.Масаидовнинг “Эл фарзанди” номли ҳужжатли фильм кинолойиҳаси тақдимоти.

7.        “Мультипликацион фильмлар студияси”ДУК томонидан тақдим этилган муаллиф М.Шодиеванинг “Қалдирғоч билан Майна” номли мультфильм учун мўлжаллаб ёзилган адабий сценарийси кинолойиҳаси тақдимоти.

8.       “Мультипликацион фильмлар студияси” ДУК томонидан тақдим            этилган муаллиф А.Қодировнинг “Шум бола” туркумидан: “Ғаройиб автомобиль” номли мультфильм учун мўлжаллаб ёзилган адабий сценарийси кинолойиҳаси тақдимоти.

9.       Халқаро кинофестивалларда кенг иштирокини таъминлаш мақсадида “Ғилдиракли уй” мультипликацион фильмини субтитрлаш ва овозлаштириш масаласи. 

10.  “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси”ДУК томонидан яратилган режиссёр Ж.Исҳоқовнинг “Самарқанд – қадимий шарқ дурдонаси” номли ҳужжатли фильми кўриги ва муҳокамаси.

11.  Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2019 йил 14 июнда ўтказилган “Халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ ташкилий масалалар тўғрисида”ги 01-07/1-4023-сонли баёнининг Агентликка тегишли 31-банди ижросини таъминлаш масаласи.

Manba: не указан
Просмотров: 203
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech