Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
21 Feb 2019

Ҳозирги кунда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан  хориж давлатлари билан  кино саноатидаги ҳамкорликни кучайтириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

       Жумладан, Япония, Туркия, Ҳиндистон, Қирғизистон, Туркманистон киноижодкорлари билан ҳамкорликда бир қатор бадиий ва ҳужжатли фильмлар суратга олинди. АҚШ ва бир нечта Европа давлатлари билан ҳамкорлик қилиш мақсадида меморандумлар имзоланди. Германияда 7-15 февраль кунлари бўлиб ўтган Берлин халқаро кинофестивалида Ўзбекистон илк бор ўз миллий павилиони билан иштирок этди. Бундан ташқари кўплаб киноижодкорларимиз чет давлатларда малака ошириб келмоқдалар. Бу киноижодкорларнинг барчаси келгусида кино соҳасини янада ривожланиши учун ўз ҳиссаларини қўшиши шубҳасиз.

Жорий  йилнинг 20 февраль куни соат  11:00 да  Ўзбеккино” Миллий агентлиги биносида Ҳиндистон давлатининг “AAFT” (Asian Film and Television Academy) ва “Production Direction and TV journalism” ўқув курсида таҳсил олиб қайтган актёр ва режиссёр Ҳусан Рашидов иштирокида “Дунё кино санъати ва саноати” мавзусида  “Маҳорат дарси” ўтказилди. Шуни айтиш лозимки,  Агентлик ташаббуси билан режиссёр ва актёр Ҳусан Рашидов Ҳиндистон давлатининг Ноида шаҳрида жойлашган “Осиё Кино ва Телевидение Академияси»  кино академиясининг 3 ойлик «Режиссёрлик ва Телевидения журналистикаси» курсида таҳсил олиб қайтди. Маълумот учун, мазкур академия дунё миқёсида кино соҳасига йўналтирилган мактаблар ичида энг кучли ўнталикдан ўрин олган.

 

Manba: не указан
Просмотров: 172
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech