Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
6 Jan 2020

“Ўзбеккино” Миллий агентлигида Янги йил байрами ҳамда қишки таътил муносабати билан кам таъминланган ва меҳрибонлик уйлари болалари учун экскурсия ва байрам тадбирлари уюштирилди. Бугун Агентлик биносига Чилонзор туманида жойлашган 22-меҳрибонлик уйининг 50 нафар тарбияланувчилари ташриф буюришди. Болалар энг аввал Агентлик ҳовлисида ташкил этилган 77 та авто ва мототранспорт воситалари кўргазмасида турли хил маркадаги автомобиллларни томоша қилишди. Бу кўргазма нафақат ўғил болаларга, балки қизалоқларга ҳам бир олам завқ бера олди. Шундан сўнг болалар билан яқинда қайта тикланган кино санъати музейига саёҳат уюштирилди. Музeйдаги экспонатлар билан танишиш баробарида болажонлар бу eрда Ўзбeкистон Киноарбоблар уюшмаси раиси Матёқуб Матчанов ва халқимизнинг сeвимли актрисаси Барно Қодировалар билан суҳбатлашишди. Яқинда ташкил этилган Ёшлар лабораториясидаги саёҳат уларда кино оламига қизиқиш уйғотиш учун ташкил қилинди. Шундан кейин болаларга “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган фильмлардан бирини томоша қилиш таклиф этилди. Болажонларнинг танловига кўра, уларга “Қўқон шамоли” фильми намойиш этилди.

Manba: не указан
Просмотров: 56
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech