Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
15 Apr 2019

 2019 йилнинг 11 апрель куни “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Фурқат Зокиров Душанбедан мамлакатимизга  ташриф буюрган “Точикфильм” киностудияси директор ўринбосари Толиб Рахматуллоев, Комил Ёрматов номидаги “Суғдсинамо” киностудияси деректори, режиссёр Мухиддин Музаффар, “Точикфильм” киностудияси режиссёри Файзулло Файзовлар  билан учрашиб, Ўзбекистон ва Тожикистон кино саноатидаги ҳамкорликни кучайтириш ҳақида музокаралар ўтказди. Учрашувда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги халқаро алоқаларни ривожлантириш хизмати бошлиғи Умид Зуннунов, “Ўзбеккино” МА матбуот котиби Барно Унгбоева, кинорежиссёр Шухрат Қаюмовлар иштирок этишди. Ушбу учрашувда икки давлат ҳамкорлигида кинематография соҳасидаги алоқаларни  янада ривожлантириш, кино соҳасидаги бир қанча лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.


Manba: не указан
Просмотров: 133
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech