Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
30 Dec 2019

“Ўзбеккино” Миллий агентлигида 30 декабрь куни соат 11:00 да Янги йил тадбири ўтказилди. Бу йил Ўзбеккино учун жуда сермаҳсул бўлганлиги қуйидаги янгиликлардан билиниб турипти.

 Тадбир доирасида:

1.  Ўзбекистон республикаси Президенти ташаббуси билан тақдим этилган 77 та ретро авто ва мототранспортлар кўргазмаси

2.  2020 йилда “Ўзбеккино” МА  томонидан бажариладиган амалий ишлар  тўғрисида слайдлар намойиши (ярмаркаси)

3.  “Кино санъати” музейининг очилиши (2 қават)

4.  “ Ёш киноижодкорлар кинолабараторияси”нинг   тантанали очилиши. (-1 қават).

 Унда барча таниқли киноюлдузлар, Киноарбоблар уюшмасининг аъзолари, ҳукумат вакиллари,  ОАВ ходимлари, журналистлар, блогерлар ҳамда соҳага энди қадам қўйиб келаётган ёшлар иштирок этди.

Тадбирни “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов очиб бериб, кириб келаётган 2020 йил – Янги йил байрами билан барчани табриклади. Фахрий киноижодкорларга байрам совғалари тақдим этилди, байрам дастурхони безатилди.

  Йил якунига етиб колганига қарамай Ўзбеккино Миллий агентлигида хайратга солувчи янгиликлар кўпайиб бормоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев  ташаббуслари билан Алишер Усмонов ҳомийлигида Ўзбекистонга “Ўткан кунлар” фильми қайтарилди. Байрам кунлари арафасида 10 та телеканаллар орқали ушбу фильм намойиш этилди. Янги йилда давлат даромадига ўтказилган 77 та авто ва мототранспорт воситалари  “Ўзбеккино” Миллий агентлигига берилди. Бу ҳам сифатли ва замонавий кино маҳсулотларни суратга олишда бир мунча қулайликларни юзага келтиради.

Ўзбек киносаноатининг ривожи бевосита кадрлар масаласига бориб тақалади. Шу боис мутахассисларнинг хориждаги йирик киностудиялар, таълим даргоҳларида ўқитиш ва  малакасини ошириш вазифаси хам  долзарблиги,  “Эл-юрт умиди” жамғармаси билан ҳамкорликда Бутунроссия давлат кинематография институти ва кинематография соҳасидаги халқаро таълим муассасаларига  10 нафардан,  “Мосфильм” Киноконцернига 20 нафар ходим ва мутахассисларни юбориш кўзда тутилганлиги айтилди.  Энг муҳими, кино арбобларимизни хурсанд қиладиган яна бир хушхабар, Янги йилда ”Киночилар уйи” янгидан ташкил этиладиган бўлди.

        Шунингдек, Агентлик ҳузуридаги Ёшлар ижодий-тажриба студияси ҳам ўзига хос бир мактаб бўлиб, ёш киноижодкорларнинг шаклланишида алоҳида ўрин тутади. Лекин ушбу студияда ёшларга билим берадиган, тажриба алмашадиган шароитлар йўқ эди.

          Бугун Агентлик қошида “Ёшлар кинолабораторияси” ташкил этилди, у зарур кино қурилмалари ва техник воситалар билан таъминланди, келгусида тегишли бино ва иншоотлар ажратиш ва уларни таъмирлаш чоралари ҳам кўрилмоқда.  Ёш киноижодкорларнинг “Ёшлар кинолабораторияси”да миллий замон қаҳрамонлари акс этган қисқа метражли ва бадиий фильмлар, сериаллар ишлаб чиқариш ҳамда киножурналлар нашр этиш, “Ёшлар кинолабораторияси”нинг халқаро ёш киноижодкорлар фестивалларида доимий қатнашиши йўлга қўйилади.

 “Ўзбеккино” Миллий агентлиги 2020 йилда ёш киноижодкорларни жалб этган ҳолда замон қахрамонлари акс эттирилган 3 та миллий сериаллар, 2 та тўлиқ метражли бадиий фильмлар, “Зумраша” болалар ҳажвий киножурнали ишлаб чиқаришни режалаштирган.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан фильмлар ва сериалларни ишлаб чиқариш учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан “Ёшлар тажриба ижодий студияси”га қўшимча равишда 5 млрд. сўм маблағ ажратилди. Кўплаб фестивалларда ғолиб бўлган “Чой” фильми режиссёри Шокир Холиқовга 1 млрд. сўм, Махлиё Асқаралиевага 500 млн.сўм фильм суратга олиш учун ажратилди  ва қўшимча равишда иқтидорли ёш киноижодкорлар учун 10 та 20 млндан  гранд  эълон қилинди. Келгусида ўзбек фильмлари жахон экранларини забт этиши ва кўплаб халқаро кинофестивалларда ютуқларни қўлга киритиши учун барча чора- тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

Manba: не указан
Просмотров: 84
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech