Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
9 Oct 2019

“Оскар” мукофотининг”Энг яхши хорижий фильм” тоифасига даъвогар фильмлар рўйхати маълум бўлди. Бу йўналишда 93 та мамлакатдан, шу жумладан 3 та илк бор қатнашаётган мамлакатлардан – Ўзбекистон, Гана ва Нигерия илк бор ариза тушган.

Киноакадемиянинг тартиб-қоидаларига кўра, картина 40 дақиқалик бўлиб, АҚШ ҳудудидан ташқарида яратилган ва қаҳрамонлар суҳбати инглиз тилида эмас, бошқа тилда бўлиши талаб этилади. 

Аввал бу йўналиш «Хорижий тилдаги энг яхши фильм» деб аталган, аммо жорий йилдан янги ном билан атала бошлаган.

Маълумот учун: “Ўзбеккино” миллий агентлиги “Оскар” мукофотига Умид Ҳамдамовнинг “Иссиқ нон” фильмини тавсия қилган. Мазкур кинотасма XXVIII “Киношок” фестивалининг бош совринига сазовор бўлган.

Фильмда бош роллардан бирини ижро этган актриса Феруза Саидова энг яхши аёл роли учун махсус мукофотни қўлга киритди.

Manba: не указан
Просмотров: 21
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech