Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
30 Oct 2019

«Анимаёвка» ҳар йили ўтказиладиган Халқаро анимацион филмлар фестивалида "Мультипликацион фильмлар студияси" ДУК директори, таниқли аниматор-режиссёр Дмитрий Власовнинг "Қўзичоқ, най ва қароқчи бўрилар" анимацион филми иштирок этди ва "Миллий эртакнинг моҳирона намойиши учун" мукофотига сазовор бўлди.

"Анимаёвка" халқаро анимацион фильмлар фестивали дунё ва маҳаллий анимациянинг энг яхши асарларини оммалаштириш, анимацион филмларни қўллаб-қувватлаш, Беларус ва фестивалда иштирок этувчи давлатлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилмоқда.

"Анимаёвка" Халқаро анимацион фильмлар фестивали Могилёвнинг энг муҳим воқеаларидан биридир. Бу фестивал ҳақда бутун дунёда билишади", - дейди «Беларусфильм» киностудиясининг режиссёри ва аниматори Игор Волчек.

"Фестивал намойиш этилаётган  анимацион фильмлар нафақат болалар учун мўлжалланган фильмлар эканлиги, балки, унинг чуқур санъат эканлигини  кўрсатиб беради", дейди Волчек.

Форум Белорус маданият вазирлиги, Могилёв вилояти ижроия қўмитаси томонидан ташкил этилган.

Manba: не указан
Просмотров: 40
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech