Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
15 Apr 2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2018 йил 24 июлида №-3880-сонли Қарори ижросини таъминлаш, урушда қаҳрамонларча ҳалок бўлган ўзбек аскарларининг номларини абадийлаштириш, ўсиб келаётган ёш      келажак авлодларларга ота-боболарининг жасоратларини етказиш мақсадида “Ўзбеккино”  Миллий агентлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда Ўзбекистон ва Нидерландиялик киноижодкорлар билан “101” бадиий фильмини суратга олиш бўйича телекўприк бўлиб ўтди.

Учрашув жорий йилнинг 9 апрель куни соат 21:00да Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши биносида “Телекўприк Тошкент – Амстердам”  тўғридан-тўғри мулоқот тарзида ўтказилди. Унда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ходимлари, киноижодкорлар, таниқли кинорежиссёрлар, киношунослар, давлат ва хусусий киностудиялар вакиллари иштирок этишди.

 “101” фильми ўз моҳиятига кўра бошқа фильмлардан ажралиб турадиган фильм бўлиши кутилмоқда.

Manba: не указан
Просмотров: 21
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech