Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
5 Mar 2020

Платформа.уз телеграм каналида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг бир гуруҳ талабалари номидан келиб тушган мурожаат матни эълон қилинди. Унга кўра, талабалар мурожаатномада съёмка жараёнида етарли шароит билан таъминланмаганликларини билдиришган.

 Мақолада ушбу фильм “Ўзбеккино” Миллий агентлиги маҳсулоти экани ҳамда давлат маблағи асосида ишланаётганига урғу берилган. Аслида “101 солдат” қисқа метражли фильми хусусий студия томонидан ўз маблағлари ҳисобига суратга олинмоқда. “Uzbekistan Film holding” компанияси директори Анвар Эргашев ушбу фильм  директори ва продюсери ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида мамлакатимизда ўзбек халқининг  уруш йилларида кўрсатган жасоратини абадийлаштириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганини қайд этиб ўтган эди. Айни шу борада “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда режиссёр Шуҳрат Маҳмудов томонидан 101 нафар ўзбек аскари ҳақида ҳужжатли фильм, “Uzbekistan Film holding” компанияси томонидан “101 солдат” қисқа метражли фильми суратга олинмоқда. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ушбу лойиҳага ҳамкор сифатида амалий ёрдам бермоқда. Фильмнинг моддий манбаси ҳақида “Ўзбеккино” миллий агентлигида маълумот мавжуд эмас.

  “Ўзбеккино” раҳбари Фирдавс Абдухаликовнинг топшириғига биноан, мақолада келтирилган масалани ўрганиш юзасидан “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари “Uzbekistan Film holding” компанияси томонидан суратга олинаётган “101 аскар” фильми ижодкорлари билан учрашиб, улар яшайдиган  Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги «MOUNTAIN VIEW» меҳмонхонасида бўлишиб, шарт-шароитлар ўрганилди.

Фильм уруш ҳақида бўлгани учун кадрлар асосан ҳарбий майдонларда тасвирга туширилмоқда. Бу эса съёмка жараёнида ўзига хос қийинчиликлар юзага келиши табиий эканини кўрсатади.

Киноижодкорлар билан очиқ мулоқот жараёнида ижодкорлар суратга олиш ишларида барча шароитлар:  меҳмонхона, овқатланиш, маблағлар тўлови, техника ва транспорт хизматларидан ҳеч қандай эътирозлари йўқлигини билдиришди. Ҳозирги кунда фильм ижодкорлари томонидан режа асосида суратга олиш ишлари давом эттирилаётганини билдиришди.

“Менда иккита ёрдамчи режиссёр бор, биттаси ўзбекистонлик, битта режиссёрни Тожикистондан чақирганмиз. Биз Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига хат билан чиққанмиз ва 10 нафар талаба сўраганмиз. Тошкент шаҳридаги Ботаника боғида актёрларни пробадан ўтказдик. Шундан кейин Самарқандга, асосий съёмка жараёнига бордик. Талабалар ҳам биз билан автобусда келишди, уларга жараённи тушунтирдик. Лекин улар бир кун ҳам турмай, айтиб ўтилган съёмка жараёни шартларига рози бўлмасдан ортга қайтиб кетишибди. Улар билдирган эътирозларга келсак, съёмка жараёни жуда оғир жараён. Бунинг заҳмати, азоб-уқубати киноижодкорларга аён. Бутун дунё биладиган машҳур фильмларда ҳам акётрлар ўз ролига қанчалик машаққат билан тайёрланганини яхши биламиз. Шароитларимиз – кўнгилдагидай. Съёмка жараёнларидаги қийинчиликлар эса бу кинодаги меҳнат ҳисобланади”, дейди фильм режиссёри Нодира Зуфарова.

 Ишчи гуруҳ хулосасига кўра, мақолада келтирилган фактлар ўз тасдиғини топмади.

 Мурожаатда айтилган 10 нафар талаба билан боғланишга уриндик. Улардан беш нафар талаба билан суҳбатлашдик. Улар бўлиб ўтган воқеа мурожаатда бўрттириб кўрсатилганини, съёмка шартлари уларга тўғри келмагани учун ортга қайтишганини, бу борада ҳеч қандай эътирозлари йўқлигини таъкидлашди.

 Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан 1941 йилда Смоленск остонасида асир тушган ва Голландиянинг Амерсфорт концлагерига жўнатилган 101 нафар ўзбек ўғлони ҳақида ҳужжатли фильм ишланмоқда. Мазкур ҳужжатли фильмни  Разика Мергенбаева сценарийси асосида  режиссёр Шуҳрат Маҳмудов суратга олмоқда. Мақолада ушбу ҳужжатли фильм билан “Uzbekistan Film holding” компанияси томонидан суратга олинаётган “101 аскар” бадиий фильмини адаштириб юборилган.

 Мақола муаллифи “ҳашар йўли билан олинган киноларимиз ҳам “ҳашаки”ликдан ортиғига лойиқ бўлмаяпти” дея ўз фикрини қўшади. Ваҳоланки, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан суратга олинадиган ҳар бир киномаҳсулот учун фильмнинг сметасида тасдиқланган миқдорда иш ҳақи тўланади.

 Мақолага "Ўзбеккино" ҳашар йўли билан ҳашаки кинолар ишлашдан қачон воз кечади?” номли сарлавҳа қўйилган. Мақола муаллифидан ушбу саволни қўйишдан аввал муаммони аниқ ва холис ўрганишларини сўраймиз.

 Ушбу масалада “Ўзбеккино” матбуот хизматига мурожаат келиб тушмаган. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухаликов ҳамда Агентлик матбуот хизмати барча киноижодкорларнинг мурожаат, шикоят ва таклифларини эшитишга тайёрлигини билдирамиз.

 

П.с Мақолада келтирилган масалани аниқлаштириш юзасидан олиб борилган ўрганиш ишлари, фильм директори Анвар Эргашевдан видеоинтервью ҳамда фильмни суратга олиш жараёнларидан видео-материални илова тарзида тақдим этамиз.

Manba: не указан
Просмотров: 1565
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech