Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
3 Mar 2020

Ҳалима Худойбердиева ҳақида ҳужжатли фильм, Фаробий ҳақида сериал ишланади. Бу ҳақида "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухаликовнинг Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев билан учрашувида маълум қилинди.

Вилоятлар билан ҳамкорликда бадиий, ҳужжатли фильмларни суратга олиш ишларини муҳокама қилиш, жойлардаги кинотеатрлар аҳволи билан яқиндан танишиш каби масалаларни ҳал этиш учун "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухаликов навбатдаги хизмат сафарини Сирдарё вилоятига амалга оширди.

Фирдавс Абдухаликовнинг Сирдарё вилоятига ташрифи вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев билан учрашувдан бошланди. Учрашув давомида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган мурожаатномасидаги топшириқ ва  вазифалар ижроси, бугунги кунда Сирдарё вилоятида кинотеатр ва кинозоналар қурилиши, Сирдарё вилояти билан ҳамкорликда бадиий ва ҳужжатли фильмларни суратга олиш ишлари муҳокама қилинди.

Учрашувда Сирдарё вилоятида тарихий мавзудаги ва замон қаҳрамони акс эттирилган фильмлар суратга олиш таклифи ҳам берилди.

Мирзачўлни ўзлаштириш ҳақида бадиий фильм, Сирдарё халқининг улуғ фарзандлари, ўзбек адабиётига муносиб ҳиссасини қўшган Ҳалима Худойбердиева ҳамда Тўра Сулаймон ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳужжатли фильм ишлашни режалаштиряпмиз. Шу билан бирга буюк аллома Абу Наср Фаробий ҳақида сериал яратилади”, деди "Ўзбеккино" раҳбари Фирдавс Абдухаликов.

Учрашувдан кейин вилоятдаги мавжуд кинотеатрларнинг моддий техника таъминоти ва бугунги аҳволи ўрганилди.

Сирдарёда ташкил этилаётган Бродвей кўчаларига иккита кинотеатр қурилиши ҳамда 11 та тумандаги кинотеатрлар замонавий киножиҳозлар билан таъминланиши режалаштирилди.

 

Manba: не указан
Просмотров: 140
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech