Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
14 Feb 2020

"САЙЁҲ” анимацион филми кўп қисмли анимацион фильм бўлиб, ушбу филмни ҳар  қандай ёшдаги томошабинлар кўриши мумкин бўлади.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси билан “Astir Animation Studio” жамоаси режиссёр Абдулатиф Ҳайдаров бошчилигида “Сайёҳ” анимацион фильмини ишлади.

“Қайсидир эпизодни яратишдан аввал, ижодий жамоа билан уни ўзимиз ижро қилиб кўрамиз. Сабаби, хаёлда тасаввур қилиб чизгандан, ҳақиқатга қараб “кўчириш” жонли, ишонарли чиқади. Анимацион фильмда юмор ҳам, дидактика ҳам меъёрида бўлиши керак. “Сайёҳ” анимацион фильми 3D ўлчамли графикада олинди”, дейди режиссёр Абдулатиф Ҳайдаров.

 Мултфилм  воқеаларида  чет давлатдан Ўзбекистонга сайёҳ бўлиб келган меҳмон Ўзбекистоннинг сўлим қишлоқларидан бирида ўзбек отахон билан тасодифий учрашув натижасида танишиб, дўстлашиб қолади. Мултфилмнинг ҳар бир қисмида иккала дўст ажойиб саргузаштларни бошидан кечиради.

Сайёҳ бизнинг миллий маҳсулотларимиз ва одатларимизга тушунмай қизиқарли воқеларга дуч келади. Қаҳрамонлар хатти-ҳаракатлари, уларнинг ҳар бир саргузаштлари миллий урф-одатларимизни очиб берган ва қайсидир маънода ҳам тарғиб қилган.

Абдулатиф Ҳайдаров бундан аввал “Авто саргузаштлар” 3Д анимацион фильмлар туркуми лойиҳасини йўлга қўйган. 2018 йил мобайнида мазкур мультсериалнинг 6 та қисми яратилиб, томошабинлар ҳукмига ҳавола этилган. 2019 йилда эса навбатдаги 4 қисми яратилди.

Manba: не указан
Просмотров: 278
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech