Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
17 Aug 2019

Халқимизнинг азалий удумларидан  бири саналган ҳашар одамлар орасидаги меҳр-оқибат, покизалик ва уюшқоқлик рамзидир. Бугунги кунда хайрия ҳашарларини ўтказиш ва шу орқали ҳудудларни ободонлаштириш анъанага айланган.

Бугун эрта тонгдан “Ўзбеккино” Миллий агентлигида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди. Ҳашарда Агентлик  марказий аппарати ходимлари, “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК, “Республика кинофонди” ДУК, “Ёшлар ижодий тажриба студияси” ДУК ва “Кино санъати” журнали таҳририятининг барча ходимлари қатнашмоқдалар.

Жумладан, Агентликнинг марказий аппаратида ўтказилган хайрия ҳашарида барча раҳбар-ходимлар, ишчи-хизматчилар иштирок этишди. Улар ҳудуддаги дарахтларга шакл беришди ва оқлашди, бегона ўтлар, ариқ ва зовурлардаги чиқиндиларни тозалашди, йўлаклар озода ҳолга келтирилди.

Ўз иш жойини ободонлаштириш учун ҳисса қўшганлигидан барча ходимлар мамнун. Хайрия тадбири кўтаринки руҳда завқли давом этмоқда.

Manba: не указан
Просмотров: 129
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech