Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
25 Jul 2019

         Ўтган қисқа давр мобайнида миллий кинематографиянинг ҳуқуқий базаси янгиланиб, замон талабига мослаштирилди. Яратилаётган кенг имкониятлар тасдиғи ўлароқ бугунги кунда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан  турли мавзулардаги  бадиий, ҳужжатли, қисқа метражли ва мулътипликацион  фильмлар суратга олиниб кенг намойишлари ташкил қилинмоқда. 

Турли мавзуларда, ранг-баранг йўналишда киноасарлар яратиш учун иқтидорли мутахассислар жалб қилиниб, халқимиз ардоқлаган буюк алломалар, замонамиз қаҳрамонлари ва атоқли шахслар ҳақида бадиий фильмлар суратга олинаётир. Албатта бу борада “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бадиий кенгашининг хизматлари беқиёсдир.

Жорий йилнинг 25 июль куни ҳам соат 11.00.да Бадиий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда  қуйидаги  сценарийлар  муҳокама қилинди:

1.      “Ёшлар тажриба ижодий студияси” ДУКда ишлаб чиқарилган режиссёр И.Ҳайдаровнинг “Ўғри” номли қисқа метражли фильм кўриги ва муҳокамаси.

2.     “Ёшлар тажриба ижодий студияси” ДУКда ишлаб чиқарилган режиссёр М.Эргашевнинг “Мусобақа” номли қисқа метражли фильм кўриги ва муҳокамаси.

3.     “Ёшлар тажриба ижодий студияси” ДУКда ишлаб чиқарилган режиссёр С.Маҳкамбоевнинг “Маликаники” номли қисқа метражли фильм кўриги ва муҳокамаси.

4.      “Ёшлар тажриба ижодий студияси” ДУКда ишлаб чиқарилган режиссёр М.Шодиевнинг “Эҳсон” номли қисқа метражли фильм кўриги ва мусобақаси.

5.     “Ёшлар тажриба ижодий студияси” ДУКда ишлаб чиқарилган режиссёр М.Асқаралиеванинг “Совға” номли қисқа метражли фильм кўриги ва муҳокамаси.

6.     “Ватан” киностудияси ишлаб чиқарилган режиссёр Ф.Насимовнинг “Алла” номли қисқа метражли фильм кўриги ва муҳокамаси.

7.     “Синема –сервис” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган “Кенжа ботир 2” номли мультфильм кўриги ва муҳокамаси.

8.      “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан ишлаб чиқарилган режиссёр М.Одиловнинг “Устозликда топдим қадримни” ҳужжатли фильм кўриги ва муҳокамаси.

 

Manba: не указан
Просмотров: 150
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech