Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
28 Jun 2019

Жорий йилнинг 20 июль куни Бангкокда  ўтказиладиган кино кунлари доирасида "Сарвқомат дилбарим" бадиий фильми  намойиш этилади.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан ушбу кино кунларига Халқаро бўлим бошлиғи Умид Зуннунов, кинорежиссёр Сарвар Каримов, киноактёр Адиз Ражабов қатнашадилар. 21 июль куни эса ОАВ учун фильм ижодкорлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Фильм қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматовнинг романи асосида ишланган Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ноёб қўшма лойиҳа бўлиб, ҳар икки мамлакатда ҳам суратга олинган.

Оддий муҳаббат ҳикоясида шаҳарнинг юк машинаси ҳайдовчиси Илёс, бир қишлоққа саёҳат пайтида қизил шарфли аёлни, яъни Асални севиб қолгани тасвирланган. Режиссёр Сарвар Каримов ва таниқли актёр Адиз Ражабов - ўзбек кино санъати соҳасида таниқли киноижодкорлардан.  Асал ролида актриса Мадина Талибек, Қирғизистон киносининг энг яхши актрисаси ҳисобланади.

Manba: не указан
Просмотров: 109
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech