Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
18 Jul 2019

2019 йил 20 июль куни Бангкокда  ўтказиладиган «Халқаро кино кунлари» доирасида “Сарвқомат дилбарим”  бадиий фильмнинг  намойиши бўлиб ўтади.

 Ушбу тадбирларда Ўзбекистондан “Ўзбеккино” Миллиий агентлигининг Халқаро бўлими бошлиғи Умид Зуннунов, фильмнинг кинорежиссёри Сарвар Каримов, хамда бош рольни ижро қилган киноактёр Адиз Ражабов қатнашадилар. 21 июль куни эса Тайланднинг ОАВ учун фильм ижодкорлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтиш керак, ушбу намойиш Тайланднинг RCB Film Club  компанияси ва Ўзбекистоннинг Тайланддаги элчихонаси кўмагида қилинмоқда.

Manba: не указан
Просмотров: 126
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech