Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
1 Aug 2019

          “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан олий таълим тизимидаги порахўрлик ва коррупция иллатларини фош этишга қаратилган бадиий фильм суратга олинмоқда.

         “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг Бадиий кенгаши 2019 йил учун белгиланган устувор мавзулар доирасида коррупцияга қарши курашиш, порахўрлик ва унинг жамият ривожига кўрсатадиган  салбий таъсирини кўрсатувчи янги бадиий  фильм яратиш бўйича қарор қабул қилди. “Биринчи август” деб номланган ушбу кинолойиҳада олий ўқув юртларига қабул қилиш тизимида йўл қўйилган камчиликлар, айрим нопок кимсаларнинг пул эвазига билимли ва иқтидорли болалар ўрнига саводсиз абитуриентларни қабул қилиш йўлидаги қинғир ҳаракатлари, порахўрлик муҳити ва уни вужудга келтирган омиллар ҳақида ҳикоя қилинади. Кинолойиҳа ижодкорларининг эътирофига кўра, бу фильмда кимнидир ёки қайсидир қатламни айбдор қилиш эмас, балки жамиятдаги шу иллатга бўлган лоқайлиги ҳамда коррупцияга йўл очиб берилган нотўғри механизм ҳақида ҳам фикр юритилади. Фильм “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси билан “Олов Нур Медиа” киностудияси томонидан суратга олинмоқда. Фильмда актёрлардан бош ролларни Йигитали Мамажонов, Феруза Юсупова, Тоҳир Саидов, Райҳон Уласенова, Собир Отажонов, Муяссар Бердиқулова ва эпизодик ролларни Самарқанд вилояти театрларининг истеъдодли  актёрлари ижро этишмоқда. ­Ҳозирги кунда фильм суратга олиш жараёнлари Самарқанд вилоятида  бўлиб ўтмоқда.

Сценарий муаллиф – Олимжон Давлатов.

Постановкачи режиссёр: Абдувоҳид Ғаниев

Кинорежиссёр:  Дилбар Юсупова

Постановкачи оператор:  Иззатилла Лутфуллаев

Постановкачи рассом:    Мухаммадали Рахимов

Монтаж режиссёри:  Эркин Муродов

Гримм бўйича рассом:  Галина Иванова

Либослар буйича:  Саида Саидазимова.

 

Manba: не указан
Просмотров: 189
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech