Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
4 Sep 2019

Ҳукумат раҳбариятининг топшириғига мувофиқ жорий йилнинг 4 сентябрь куни республиканинг барча умумий ўрта таълим мактабларида “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари кўтаринки руҳда ташкил этиш ва тадбирда ҳар бир раҳбар ўзи таълим олган умумтаълим мактабига ташриф буюрган ҳолда ўқувчиларга мактаб таълимининг инсон ҳаёти давомидаги ўрни ўрни хусусида тушунтиришлар олиб бориш вазифаси белгиланган.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Фурқат Зокиров Учтепа туманидаги ўзи ўқиган мактабга ташриф буюриб “Биринчи қўнғироқ” тадбирида иштирок этди. Тадбирдан сўнг Ф.Зокиров мактаб маъмурияти ва ўқитувчилар билан қизғин суҳбат қурди, болалик хотиралари, “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари билан ўртоқлашди. Учтепа туманида жойлашган 283-сонли ўрта мактаб директори Нодира Камбарованинг таъкидлашича, бу йил 169 нафар болажонлар биринчи синфга қабул қилинди.

Учрашув давомида Фурқат Зокиров Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар, халқ таълими тизимида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ва мактаб ўқувчиларга яратилаётган имкониятлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Шу билан биргаликда йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрами ва ўқув йилининг биринчи куни билан табриклади.

Шунингдек, мактабнинг собиқ ўқувчиси мактаб маъмурияти билан доимий алоқада бўлиб туриши, ташаббусларини қўллаб-қувватлаши, ўқувчилар билан турли тадбирлар ўтказишда ҳамкорлик қилиб туриши истагини билдирди.

Manba: не указан
Просмотров: 81
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech