Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
28 Jun 2019

Бугун «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.

1.      “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ўзбекистон миллий кинокомиссияси ННТ таъсисчилари таркибига кириши тўғрисида.

2.  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 499-сон “Ўзбекистон Республикасида кинотуризмни жадал ривожлантириш ва мамлакат кино жозибадорлигини кенг тарғиб қилиш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ "Ўзбеккино" Миллий агентлигининг хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмларни кино ва видео тасвирга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, рухсатнома бериш бўйича эксперт хулосасини тайёрловчи, шунингдек, хорижий кинокомпанияларга ишлаб чиқариш, техник ва технологик хизматлар кўрсатувчи юридик ва жисмоний шахсларни жалб қилишга кўмаклашувчи доимий ишчи комиссияси тўғрисида.

3. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда “Кинематография соҳасида халқаро тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш дирекцияси”ни ташкил қилиш тўғрисида.

 

Manba: не указан
Просмотров: 185
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech