Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
3 Jul 2019

Ёш кинорежиссёр Шокир Холиқовга Канн фестивали доирасида қисқа метражли “Чой” фильми учун қўлга киритган Гран-при мукофоти муносабати билан “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг режиссёрга тақдим этган совғаси бўйича ижтимоий тармоқларда бир мунча ҳазил-мазах постлар тарқалди. Сўнгги икки йил ичида турли халқаро кинофестивалларда ўзининг “Чой” номли қисқа метражли бадиий фильми билан ғолиб ва совриндор бўлиб келаётган режиссёр Ш.Холиқов “Чой” қисқа метражли бадиий фильмини  бир йил аввал, яъни 2018 йили Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тамомлаётган пайтида диплом иши сифатида суратга олган. Мазкур  фильмни у мустақил ва диплом иши доирасида суратга олгани учун халқаро фестивалларга ўз ташаббуси билан  тақдим этган.

         “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан ёш режиссёрни рағбатлантириш мақсадида мустақил ижодий иш қилиши учун янги қисқа метражли фильм суратга олишга давлат гранти ажратилди. Эсдалик совғалари тақдим этилди. Киноарбоблари томонидан ушбу ажратилган грант ёш режиссёр учун муносиб совға дея эътироф этилди. (Сервис кўзга куринади, аммо давлат гранти куринмайди! ) Шунингдек, жорий йилнинг 1 июль куни “Ёшлар куни” муносабати билан А.Навоий номли киносаройда ёш режиссёрнинг “Чой” қисқа метражли фильмининг  тақдимоти бўлиб ўтди.

         Шокир Холиқов айни пайтда  Агентлик буюртмасига биноан ишлаб чиқаришга туширилган муаллиф ва постановкачи режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг “Эврилиш” тўлиқ метражли бадиий фильмида режиссёр ассистенти бўлиб ишламоқда.

 

Manba: не указан
Просмотров: 247
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech