Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
18 Dec 2019

ЎзбеккиноМиллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2017 йил 7 августдаги “Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3176-сон Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 июлдаги “Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан 2020 йилда  30 та бадиий, 60 қисмли ҳужжатли, 15 та мультипликацион, 10 соатли қисқа метражли ва юмористик киножурнал ишлаб чиқаришни режалаштирган.

Ушбу режа бўйича Агентлик иқтисодиёт, сиёсат, маданият, санъат, фан, таълим ҳамда ижтимоий ҳаётнинг бошқа соҳаларида амалга оширилаётган янгиланишлар, шунингдек, аҳолининг реал эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда давлат ижтимоий гранти асосида миллий фильмлар ишлаб чиқариш учун устувор мавзулар рўйхатини шакллантирмоқда.

Мазкур масала 2019 йилнинг 27 декабрь санасида бўлиб ўтадиган Агентлик Бадиий кенгашида кўриб чиқилади.

Танлов мавзулари Бадиий кенгаш муҳокамасидан кейин  Янги йил арафасида эълон қилинади.

Manba: не указан
Просмотров: 69
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech