Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
29 Oct 2019
Ўзбекистонда миллий анимацион қаҳрамонларни яратиш учун танлов эълон қилинди. Танлов жамғармасининг суммаси 50 миллион.
Ушбу таклиф Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро анимация кунига бағишланган ижодий кечада эълон қилинди.
Тантанали тадбир олдидан  жорий йилнинг 28 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган “ Ўзбек анимацияси ривожланиши муаммолари ва уни бартараф қилиш йўллари” матбуот анжумани бўлиб ўтди, унда севимли мультфильм қаҳрамонлари йўқлиги, хусусий анимацион студияларнинг фаолияти , аниматор ва аниматорларнинг моддий-техник базаси муаммолари муҳокама қилинди, ўзбек миллий анимациясида кадрлар масаласи кўриб чиқилди. Маҳаллий мутахассисларнинг малакасини ошириш ва анимацион фильмларни яратишга қўшимча бюджет, чет эллик мутахассис ва аниматорларни Ўзбекистонга жалб қилиш масалалари кўтарилди.
Тадбир иштирокчилари миллий анимацияни ривожлантириш учун “Йўл харитаси” нинг асосини ташкил этадиган таклифлар тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳлар тузишга келишиб олдилар.
-  Кўпгина мамлакатларда барчанинг севимли миллий мультфильм қаҳрамонлари бор. Бизнинг мультфильмларимизнинг бир хил ижобий қаҳрамонлари, барчага таниқли бўлиши, нафақат Ўзбекистонда пайдо бўлиши, асосийси болажонларимиз қалбини забт этиши лозим. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ушбу эзгу ташаббуси, истаги шубҳасиз фарзандларимизга меҳр-оқибат, билим, дўстлик, ўз Ватанига муҳаббат каби  муҳим тушунчаларни уйғотиши ва қадрлашларини истаган барча маҳоратли рассом-мультипликаторларни жалб қилиш , - дея анжуманда таъкидлади “Ўзбеккино” раҳбари Фирдавс Абдухолиқов.
ЭОАВМА медиа-холлида Халқаро анимация кунини нишонлаш билан бирга  ранг-баранг оқшом кечаси ҳам бўлиб ўтди. Унда “пантомимо” усталарининг чиқишлари, янги мультфильмлар намойиши ва маҳаллий аниматорларни тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.
Ишлаб чиқарилган “Йўл харитаси” жорий йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган аниматорлар форумида тасдиқланади. Таъкидлаш керакки, жамоат ва хусусий ташкилотлар, шунингдек, Анимация студиялари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бу санъатга қизиққан барча аъзо бўлиши мумкин бўлган Ўзбекистон аниматорлари уюшмасини ташкил этиш режалаштирилган.
Халқаро анимация кунини нишонлаш ташкилотчилари “Ўзбеккино” ва анимацион фильмлар студияси Давлат унитар корхонаси.
Manba: не указан
Просмотров: 37
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech