Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
23 Oct 2019
Тожикистонда ҳар йили ўтказиладиган «Дидор» ҳужжатли фильмлар фестивали якунига етди ва унда қатнашган ўзбек фильмлари ҳам диплом билан мукофотланди. Ушбу халқаро фестивал тожик киносининг 90 йиллигига бағишланиб, бу йил ўзига хос руҳда ўтказилди.  

Бундан ташқари, «Focus» санъат мактаби ўқувчилари томонидан яратилган «Ўзбекистон миниатюралари» (Режиссёр: Ирина Савон ),  «Ёруғлик» (Режиссор: Рустам Фадеев), «Тапчан» ( Режиссёр: Иван Харитонов), «Тошкент метрополитени» (Режиссёр: Шаҳло Раҳимова), «Шоҳли орфей» (Режиссор: Амир Баташев), «Фильм ҳақидаги қисқа метражли филм» (Режиссорлар: Амир Баташев, Иван Харитонов) фильмлари ҳам фестивал иштирокчилари томонидан қизғин кутиб олинди ва танлов якунига кўра "Focus" санъат мактаби раҳбари Марям Мусоқова танловда ўзига хос иштироки учун диплом билан тақдирланди. 

Маълумот учун: «Дидор» халқаро ҳужжатли фильмлар фестивали ҳар йили Тожикистон Республикаси ҳукумати, «Тожикфилм» давлат муассасаси раҳбарияти ва Швейцариянинг Тожикистондаги Ҳамкорлик бюросининг грант кўмагида ўтказилади.

"Дидор" кинофестивали доирасида Озарбайжон, Афғонистон, Буюк Британия, Ўзбекистон Германия, Голландия, Эрон, Исроил, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, АҚШ, Тожикистон, Франция ва Чехия давлатларидан жами 57 та ҳужжатли филмлар намойиш этилди: 
Халқаро фильмлар – 15 та;
Маҳаллий  фильмлар – 8 та;
Танловдан ташқари муаллифлик фильмлар – 11 та.

Тоифаларга бўлинган ҳолда томошабинлар ва комиссия аъзоларига кўрсатилди.  

«Дидор» халқаро фестивалида Ўзбекистондан қуйидаги фильмлар  иштирок этди:
1) «Уз РОК» – Режиссор: Арслан Велиев, 64 дақиқа; (2019 й)
2) «Лумиерес» – Режиссорлар: Христина Белоусова, Данте Ростав,  30 дақиқа; (2017 й)
3) «Мерос» –Режиссор: Элжон Аббасов, 72 дақиқа; (2018 й)
4. «Қудуқ» – Режиссёр: Туранияз Калимбетов (Қорақалпоғистон), 23 дақиқа; (2003 й).
Manba: не указан
Просмотров: 39
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech