Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
29 Nov 2019

"Digicon6 Asia Awards" фестивалининг танлов дастурига Ўзбекистондан 4 қисқа метражли филмлар қабул қилинди.

Аввал хабар қилганимиз, Шокир Холиқовнинг "Чой" ва Маҳлиё Асқаралиеванинг "Совға" фильмларидан ташқари FOCUS SCHOOL киномактаби битирувчиси Иван Харитоновнинг "Сенинг ҳаракатинг" ҳамда яқинда Қирғизистонда бўлиб ўтган "Умут" кинофестивалида қатнашиб қайтган Илҳом Ҳайдаровнинг "Ўғри" фильмлари ҳам фестивалнинг танлов дастурида иштирок этади.

Иван Харитонов ҳам бундан аввал Қозон шаҳрида ўтказилган "ZILANT-2019" халқаро кинофестивали мукофотини қўлга киритганди.

Фестивал тафсилотларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг.

 

Manba: не указан
Просмотров: 55
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech