Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
4 Dec 2019

"Қўқон шамоли" бадиий фильми ўз муваффақиятли ҳаётини бошлади. Картина «Олтин кабутар» мукофотининг "Энг яхши фильм" ва фильм режиссёри Дилмурод Масаидов "Энг яхши режиссёр" номинацияси ғолиби  бўлди.

“Ёшлигимдан тарих, адабиёт фанларига қизиқишим жуда баланд бўлган, аъло баҳоларга таҳсил олганман. Шу боис тарихий асар яратиш менинг орзум эди. Бир неча йиллар олдин Соҳибқирон Амир Темур ҳақида кино олишни ният қилганман. Аммо айрим сабабларга кўра, ниятим амалга ошмай қолган. Кейинчалик «Ўзбеккино» Миллий агентлиги вакиллари бир ссенарийни қўлимга тутқазишди. Бу – «Айбсиз айбдор ёхуд Амирий» номли сценарий эди. Ўқиб чиққач, у менга ёқиб қолди ва кино олишга киришдим. Жараёнда номини «Қўқон шамоли» дея ўзгартирдик. Сабаби, Қўқон тарихида айни шундай атама бор: Қўқондаги ижтимоий-сиёсий даврга «Қўқон шамоли», дея таъриф берилган”, - дейди картина режиссёри Дилмурод Масаидов фильм ҳақида.

Manba: не указан
Просмотров: 127
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech