Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
7 Sep 2019
Кўпчилик киномухлисларимизга маълумки, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги “Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3509-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йили Ўзбекистонда Япониянинг LOADED FILMS LTD компанияси билан ҳамкорликда бадиий фильм суратга олинган эди. Ўзбекистон ҳудудида суратга олинган ушбу  тўлиқ метражли бадиий фильм  муаллиф ва режиссёр Киёси Куросаванинг “На край света” сценарийси асосида яратилган. Бугунги кунда ушбу фильм “Дунёнинг бир чеккаси” деб номланиб, Токионинг бир нечта  кинотеатрларида тақдимот маросими юқори савияда ўтказилди. Таъкидлаш лозимки, таниқли, ёш киноактёр Адиз Ражабов ушбу фильмда асосий роллардан бирини ижро этган.  Ушбу фильм Ўзбекистонда 2018 йилнинг апрель ва май ойларида япон кинорежиссёри Киеши Куросава томонидан “Начало путешествия” номи остида  суратга олинган эди. Фильмда япониялик киноижодкорлар  актриса Атсуко Маеда (бу йилдан бошлаб  Ўзбекистонда туризм бўйича расмий элчиси),  актёр Шота Сометани, актёр Рио Касе, актёр Токио Эмото, Ўзбекистонлик актёрлардан эса актёр Адиз Ражабов, Мирза Азизов, Муяссар Бердиқулова, Анвар Қоратоев, Зулфия Райимқулова ва бошқалар иштирок этишган.  Картина директори Ўзбекистонлик киноижодкорлар Шухрат Қаюмов ва Мурод Каримовлардир.
Айнан ушбу “Дунёнинг бир чеккаси” бадиий фильми машҳур Локарно 72-халқаро кинофестивалининг охирги  ўнбиринчи кунида намойиш этилди. (Ушбу кинофестивални энг яхши деб топилган дебют фильм очиб беради ва энг кучли режиссёрнинг фильми ёпилиш маросимида намойиш этилади.) Ветеран кинорежиссёр Киёси Куросаванинг ушбу кинокартинаси Локарно72-халқаро кинофестивалининг энг сара фильми сифатида эътироф этилди. Локарно 72-халқаро кинофестивали ўнбир кун давом этди.  Фестиваль 7 август куни  италиялик кинорежиссёр Жиневра Эльканннинг “Magari” кинокартинаси билан тантанали очилиб, 17 августь куни япониялик машҳур кинорежиссёр Киёси Куросаванинг “Дунёнинг бир чеккаси”  бадиий фильми билан ёпилди.  Фестиваль томошабинлари ўнбир кун давомида Италиядан Япониягача бўлган киносаёҳатни, инсонларни, турли туман ҳаёт тарзини, дунёдаги кўплаб ўлкаларни томоша қилишди.  Энг қувонарлиси, Киёси Курасаванинг фильми ўзбек киноижодкорлари билан ҳамкорликда Ўзбекистонда суратга олингани боис юртимиз манзаралари, халқимиз урф-одатлари ана шу катта кинофестивалда тараннум этилди.                                                                                                                                                                               https://www.youtube.com/watch?v=ucB37SmunoE&app=desktop
Manba: не указан
Просмотров: 59
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech