Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
3 Jul 2019

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги “Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3509-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Япониянинг LOADED FILMS LTD компанияси томонидан ҳамкорликда суратга олиш учун тақдим этилган  муаллиф ва режиссёр Киёси Куросаванинг “На край света” (“Дунёнинг бир чеккаси”) адабий сценарийси 2018 йилнинг 4 май куни Агентлик Бадиий кенгаши қарорига биноан қабул қилиниб, ҳамкорликда ишлаб чиқаришга туширилган эди. Ушбу фильмда япониялик журналист қизнинг Ўзбекистон ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи репортаж тайёрлаш асносида янги ҳудуд, янги одамларни яхшироқ билиш, улар билан яқиндан танишиш инсонни ўзгартира олишини, ҳатто ўзлигини топишини англаб етиши ҳақида ҳикоя қилинади

             Жорий йилнинг 15 июнь куни Токио шаҳрининг бир нечта  кинотеатрларида “Дунёнинг бир чеккаси” бадиий фильмининг намойишлари бошланди. Ушбу фильмнинг 16 июнь куни Токио шаҳрида ташкиллаштирилган илк тақдимотида фильмда асосий роллардан бирини ижро этган актёр Адиз Ражабов ва “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Ф.Тўрахўжаева, япониялик ижодий гуруҳ ҳамда Ўзбекистоннинг Япониядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ғайрат Фозиловлар иштирок этишди.

             Айни пайтда “Дунёнинг бир чеккаси” бадиий фильми Европа кинофестиваллари ичида Канн, Венеция ва Берлин фестивалларидан кейин тўртинчи ўринда турувчи Швейцариянинг Локарно шаҳрида ҳар йили ўтказиладиган халқаро кинофестивалга тақдим этилган. Бу фестиваль жорий йилнинг август ойида бўлиб ўтади.

         2019 йилнинг ноябрь ойида эса “Дунёнинг бир чеккаси” бадиий фильмининг Тошкентда илк тақдимоти ўтказиши режалаштирилган. Ушбу тадбирда фильмнинг постановкачи режиссёри Киёси Куросава ҳамда фильм бош роллари ижрочиларининг иштирок этиши мўлжалланмоқда.

        

 

Manba: не указан
Просмотров: 147
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech