Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
8 Jun 2019

Ўтган 2018 йилнинг сентябр ойида Хива шаҳрида ўтказилган «Рақс сeҳри» халқаро фестивалида япон қизи Машу Комазакининг дутор чалиб, “Чаман ичра” ашуласини соф ўзбек тилида куйлагани, япон раққоса қизларининг “Доира” рақсини худди ўзимизнинг раққосалардек ­қойилмақом ижро этиши барчанинг олқишига сазовор бўлди ва ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

Бу ижодкор қизнинг ўзбек санъатига катта қизиқиши, ўзбек тилида қўшиқ куйлаши, миллий мусиқа асбобларимизни мукаммал чалишини шунинг баробарида Ўзбекистон туризмини ривожлантиришда қўшаётган салмоқли ҳиссаси инобатга олиниб ижодкор қиз иштирокида Ўзбекистон, Япония  ва Эстония кўшма лойихаси асосида  “Ипак торлар” номли фильм суратга олишга келишиб олинди.

Manba: не указан
Просмотров: 302
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech