Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
15 Mar 2019

          “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан режиссёр Абдувоҳид Ғаниев ҳамда продюсер Зафар Йўлдошев  томонидан “Элпарвар” тарихий фильми суратга олинди.  Фильм премьераси 19 март куни соат 18:00да Алишер Навоий номли киносаройда бўлиб ўтиши режалаштирилган. “Элпарвар” бадиий  фильмини 20 мартдан юртимизнинг барча кинотеатрларида томоша қилишингиз мумкин.

Фильмнинг суратга олиш ишлари Бухоро ва Хива шаҳарлари ҳамда Тошкент вилоятида бўлиб ўтган. Бош ролларни ёш актёр Абдуғофур Исаханов ҳамда актриса Феруза Юсуповалар ижро этишган.

Бундан ташқари Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммад Рафиков, Шафоат Раҳматуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фотиҳ Жалолов, Тоҳир Саидов, Сейдулла Молдаханов, Лола Элтоева, Фарҳод Абдуллаев, актёрлар Алишер Узоқов, Жамшид Сагатов, Турғун Бекназаров, Анжелика Эсимбетова, Азим Йўлдошев сингари актёр ва актрисалар фильмда турли ролларни ижро этишган.

        Режиссёр Абдувоҳид Ғаниев

        Продюсер - Зафар Йўлдошев

        Оператор - Рустам Муродов

        Иккинчи режиссёр - Дилбар Юсупова

        Монтаж режиссёри - Хуршид Алихўжаев

        Монтаж режиссёри ёрдамчиси - Тоҳир Набиев

        Графика устаси - Лазизхон Ғаниев

        Картина директорлари - Ҳотам Ҳамроев, Қудрат Шобилолов

       Овоз режиссёри - Константин Филанов

       Либослар бўйича рассом - Нина Добрина

      Бастакор - Артём Ким бошчилигидаги «Омнибус» ансамбли.

Manba: не указан
Просмотров: 185
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech