Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
22 Jan 2020
Кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедов томонидан ишланаётган “Илҳақ” тарихий бадиий фильмининг тасвирга олиш ишлари “Ўзбекфильм” павильонида давом этмоқда. Бу ерда “Илҳақ” фильми учун 5 та декорация қурилган. Декорациялар Иккинчи жаҳон уруши пайтида “Фронт ортидаги фронт” манзарасини акс эттириш учун махсус ишланган. Таниқли актёр Тоҳир Саидов қишлоқ раиси Мавлон раис ролини ижро этмоқда. Тарихий картинада Тошкент вилоятининг Зангиота тумани, Хонобод қишлоғилик Зулфия ая Зокирова тақдири хусусида ҳикоя қилинади. Шунингдек, Зулфия аянинг Иккинчи жаҳон уруши жанггоҳларидан қайтмаган фарзандлари Исоқжон, Аҳмаджон, Муҳаммаджон, Ваҳобжон ва Юсуфжон, фронт ортидаги машаққатли меҳнатларни ўз елкасига олган тўрт келини қисмати ҳам кўрсатилади. Аввал айтиб ўтганимиздек, “ЎЗБЕККИНО” Миллий агентлиги буюртмасига асосан “EZGU-FILM” студияси томонидан суратга олинаётган ушбу тарихий-бадиий фильм II Жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган. 

 Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг: Telegram (https://t.me/uzbekkinopress) | Facebook (https://www.facebook.com/profile.php?id=487416008079914&ref=br_rs)
Manba: не указан
Просмотров: 203
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech