Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
25 Oct 2019
1-3 ноябрь  кунлари “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, “Ўзархив” агентлиги ҳамда  Ўзбекистон  Кинофотофоно ҳужжатлари Миллий архиви ҳамкорлигида Ўзбекистонда давлат архивлари тизими ташкил топганлигининг 100 йиллигига бағишлаб Алишер Навоий номидаги киносаройда “Кино – ўчмас хотира” номли кинофестиваль ўтказилади. 
Анжуман Ўзбекистон Миллий архив фондидаги ноёб кино ва фотоҳужжатлар орқали ватанимиз ҳамда кино тарихини кенг оммага таништиришни ўз олдига мақсад қилган. Кинофестиваль давомида Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивида сақланаётган ноёб киноҳужжатлар намойиш этилади. 
Улар орасида Ҳамидулла Акбаров муаллифлигида суратга олинган “Худойберган Девонов”(1970 й), режиссёр Али Ҳамроевнинг “Тошкент жасорати” (1975 й) ва 1959 йил ишланган  “Қўшиқлар учади” каби ноёб хужжатли фильмлар бор. 
Кинофестивалнинг тантанали очилиш маросими 2019 йил 1 ноябрь  куни соат 18.00 да Алишер Навоий номидаги киносаройда бўлиб ўтади.
Барчани таклиф қиламиз!
Manba: не указан
Просмотров: 35
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech