Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
6 Mar 2019

 “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан  режиссёр Абдухалил Мигнаров суратга олган “Имом Абу Исо  Муҳаммад Термизий” номли бадиий фильми  яратилди.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 5 март куни соат  10:00 да Алишер Навоий номидаги киносаройда “Имом Абу Исо  Муҳаммад Термизий” номли  бадиий фильмнинг  ёпиқ тақдимот маросими ўтказилди.

        Фильм ҳақида қисқача маълумот: Ҳижрий -3 аср , милодий 9-АСР. Олтин давр ҳисобланмиш Мовароуннаҳрда илм ва маърифат юксак даражада ривожланган пайт. Муҳаддислик илми ҳам мисли кўрилмаган даражада   равнақ топади. Мана шу даврда мусулмон оламидаги  таниқли олти хадиснавис имомларнинг бири Имом Абу Исо  Мухаммад Термизий дунёга келади. Фильмда унинг  ҳаёт йўли,ижодий фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади.

Manba: не указан
Просмотров: 74
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech