Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
11 Sep 2019

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кинорежиссёр Умид Ҳамдамов ва "Иссиқ нон" фильми ижодкорлари "Ўзбеккино" Миллий агентлиги раҳбарияти, ходимлари ва журналистлар томонидан тантанали тарзда кутиб олинди.

 

"Бу ҳали бошланиши, насиб қилса, яна кўплаб кинофестивалларда "Иссиқ нон" фильми ғолиблар қаторидан ўрин олади. Аслида кино томошабин қалбидан жой олса, фильм тугагач, киноасар воқеалари томошабин онгу шуурида давом этса, кинорежиссёрнинг асл ютуғи шу деб ўйлайман", дейди Умид Ҳамдамов.

 

Хабарингиз бор, кинорежиссёр Умид Хамдамовнинг «Иссиқ нон» бадиий фильми Россиянинг Анапа шаҳрида бўлиб ўтган «КИНОШОК» халқаро кинофестивалида гран-прини қўлга киритди. Шунингдек, ушбу кинокартина яна икки йўналиш - «Энг яхши фильм бастакори» (Тойир Қўзиев) ҳамда «Энг яхши аёл роли ижрочиси (Феруза Саидова) номинациялари бўйича ҳам ғолиб деб топилди.

 

 

 

Manba: не указан
Просмотров: 44
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech