Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
11 Sep 2019

ЎзбеккиноМиллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги “Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3176-сон Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 июлдаги “Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан 2020 йилда 30 та бадиий, 60 қисмдан иборат 30 та ҳужжатли, 15 та мультипликацион, 10 соатли қисқа метражли ва юмористик киножурнал ишлаб чиқаришни режалаштирган. Ушбу режа бўйича Агентлик давлат ижтимоий гранти асосида миллий фильмлар ишлаб чиқариш учун устувор мавзулар рўйхати ҳамда сценарийлар портфелини шакллантиришга киришди.

Устувор мавзуларни тўлақонли шакллантириш мақсадида, жорий йилнинг 1 октябрига қадар студия ижодкорлари томонидан иқтисодиёт, сиёсат, маданият, санъат, фан, таълим ҳамда ижтимоий ҳаётнинг бошқа соҳаларида амалга оширилаётган янгиланишлар, шунингдек, аҳолининг реал эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда устувор мавзулар бўйича тавсия ва таклифларингизни (қисқача аннотацияси билан) тақдим этишингиз сўралади.

Manba: не указан
Просмотров: 108
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech