Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
11 Dec 2019

Кино санъати бугунги кунда бутун дунё бўйлаб баравж қулоч ёзиб, илдиз отишга улгурган бўлса-да, айтиш жоизки, анчагина ёш санъат турларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Киноарбоблари уюшмаси аъзоси Аъзам Исҳоқов томонидан яратилган “Кинематография тарихи” номли ўқув қўлланмасида киночилик фаолиятига илк қадамлар ва унинг ривожланиб санъат даражасига кўтарилиши ҳамда бугунги куни ҳақида сўз юритилади. Шунингдек, қўлланмада нафақат жаҳон киноси мутараққийси, балки унинг муносиб узвига айланиб бораётган ўзбек миллий кино санъатининг ҳам тараққиёт босқичлари ўрганилган. Жумладан, Ўзбекистонга кино-фототехниканинг кириб келиши, Туркистон ўлкасида илк кинофильм намойишларининг амалга оширилиши давр­ларидан тортиб, мустақиллик даври миллий кино санъатимизгача бўлган босқичлар алоҳида-алоҳида ўрганилган.

Кино санъатининг пайдо бўлиши ва ўсиб бориши жараёни маълум асос­ларга кўра даврлаштирилиб, ҳар босқичнинг ўзига хос хусусиятлари, ютуқ ва камчиликлари асосли таҳлилларга таянган ҳолда ёритилган.

Ўқув қўлланмада халқаро кинофестиаваллар ҳақида сўз юритилар экан, бундай фестивалларга бўлган эҳтиёж ҳамда уларни ташкиллаштиришдан мақсад кўрсатилган. Ўзбек киносининг савиясини, мавқеини ошириш учун халқаро кинофестивалларда қатнашишнинг аҳамияти катта экани таъкидланган.

Қўлланмада Худойбеган Девонов, Сулаймон Хўжаев, Наби Ғаниев, Комил Ёрматов, Йўлдош Аъзамов, Малик Қаюмов сингари ўзбек миллий кино санъати асосчилари ва уларнинг фаолияти ҳақида қимматли маълумотлар келтирилган.

“Кинематография тарихи”да жаҳон ва ўзбек киночилиги тарихи кўрсатилиши билан бирга, кино санъатига оид аҳамиятли назарий билимлар жамланган.

Ўқув қўлланма кино соҳаси йўналишида таҳсил олаётган талабалар ва кенг жамоатчилик учун мўлжалланган.

Manba: не указан
Просмотров: 176
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech