Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
4 Sep 2019

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари, киноижодкорлар!

Ўзингизга яхши маълумки, ҳар қандай соҳанинг ривожи мавжуд норматив-ҳуқуқий базасининг мунтазам равишда такомиллашиб бориши билан боғлиқ. Кинематография соҳаси ҳам бундан истисно эмас.  Эътибор берилса, сўнгги икки йил ичида ўндан ортиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва қарорлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг қабул қилиниши кинематография соҳасида йиллар давомида йиғилиб келган жиддий муаммоларнинг ўз ечимини топа бошлаши учун замин яратди десак муболаға бўлмайди.

Шу кунларда кинематография соҳасини тартибга солишга қаратилган яна бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони шулар жумласидан.

Фармонда мамлакатимиз учун янги бўлган, аммо туризм соҳасини ривожлантириш ва хорижий кинокомпанияларни жалб этишга қаратилган «Rebate» (суратга олиш ишлари амалга оширилган мамлакат ҳукумати томонидан қўйилган талаб ва шартларни бажариш орқали, суратга олинган фильмга сарфланган харажатларнинг бир қисмини ишлаб чиқарувчи продюссерга қайтариб бериш) тизимини амалиётга жорий этиш назарда тутилган

Шунга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб хорижий кинокомпанияларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширган суратга олиш ишлари билан боғлиқ харажатларининг 20 фоизигача бўлган миқдори Давлат бюджети ҳисобидан қопланиши кўзда тутилган.

Бунинг натижасида кинопродюссерлар учун муносиб кураш олиб майдони юзага келиб, бунинг натижасида сайёҳлар оқими ортиши, мамлакатимиз имиджи янада ошиши, Ўзбекистон худудида амалга оширилган кинолойиҳалар учун сарфланган харажатлар мамлакат бюджетида ўзининг салмоқли ўрнини эгаллаши учун қулай замин яратилади.

Шу билан бирга, Фармонга мувофиқ «PROlogue» халқаро кинофестивали доирасида «LocationEXPOuz» маҳаллий кинолокациялар кўргазмасини мунтазам равишда ташкил этиб бориш ҳам назарда тутилган.

Manba: не указан
Просмотров: 76
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech