Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
24 Dec 2019

МДҲ Ижроия қўмитаси МДҲ давлатларининг ютуқ ва муваффақиятлари, Ҳамдўстликнинг шаклланиши ва ривожланиши тарихининг муҳим босқичларига бағишланган ҳужжатли фильмларни яратишда Ўзбекистонга ҳар томонлама ёрдам беради.

Бу ҳақда Тошкентда “Ўзбеккино” Бош директори Фирдавс Абдухолиқов билан бўлиб ўтган учрашувда МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев маълум қилди.

- МДҲ Ижроия қўмитаси ушбу қизиқарли лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистонга, хусусан “Ўзбеккино” га ҳар томонлама яқиндан кўмак беради. Биз музокараларга, ташкилий масалаларда маслаҳатларимиз билан ёрдам беришга тайёрмиз. Ушбу ҳамкорлик Ўзбекистоннинг келгуси йилда МДҲга раислик қилишида айниқса муҳим аҳамият касб этади , - деди Лебедев.

У  2020  йилда қандай тадбирлар бўлиб ўтиши ва уларда Ўзбекистондан суратга олиш гуруҳи қай тарзда иштирок этишини батафсил гапириб ўтди.  Шунингдек, Лебедев  “Ўзбеккино”  Миллий агентлигига “Мир” давлатлараро телерадиокомпанияси билан кинофильмлар бўйича ҳамкорликдаги ишларни ташкил этишда ҳам яқиндан ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини билдирди.

- Биз ушбу лойиҳани амалга оширишда энг қисқа ва самарали усулларни қидирамиз, - дея хулоса қилди Сергей Лебедев.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг барча соҳалар ва давлатлараро мулоқотни кучайтириш борасидаги ташаббуслари ўзининг амалий натижаларини топиши жуда муҳимдир. Ишончим комилки, биз ушбу лойиҳани юқори даражада амалга ошира оламиз ва келгуси йилнинг асосий вақеаларини Ўзбекистоннинг МДҲ га раислик йили сифатида ёритиб берамиз, - деди “Ўзбеккино” раҳбари Фирдавс Абдухолиқов.

Яқин келажакда томонлар ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланади ва лойиҳани  батафсил амалга ошириш ишлари кўриб чиқилади.  Фильмлар Ўзбекистон ва МДҲ давлатларининг 2020  йилдаги ҳамкорлиги ҳақида ҳикоя қилиши ва МДҲ га аъзо давлатлар давлат каналлари орқали намойиш этилиши режалаштирилмоқда. Бундан ташқари келгуси йилнинг 16 октябрида Тошкентда бўлиб ўтадиган МДҲ га аъзо давлат раҳбарлари саммитида 10 дақиқали ҳужжатли фильм тайёрлаш ва намойиш этиш белгилаб қўйилди.

Manba: не указан
Просмотров: 85
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech