Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
25 Oct 2019
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Интернет жаҳон ахборот тармоғида миллий контентни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори (http://lex.uz/pdfs/4566279) чиқарилди. 

Қарорга кўра, миллий веб-ресурслар сони ўсиши, шунингдек, уларни Интернет жаҳон ахборот тармоғида илгари суриш ва оммалаштириш учун шарт-шароитлар яратиш кўзда тутилган. 

Ушбу қарорда "Ўзбеккино" Миллий агентлигига ҳам бир қатор вазифалар топширилган:

 •   Ўзбекистон Миллий кино фонди веб-сайтини яратиш;
•   Миллий фильмлар веб-порталини яратиш ва уни Интернет жаҳон ахборот тармоғида оммалаштириш.

Қарорда Ўзбекистон Миллий кино фонди веб-сайти ҳамда миллий фильмлар веб-порталини яратиш ва уни Интернет жаҳон ахборот тармоғида оммалаштириш вазифаси 2020 йилнинг 1 июлига қадар амалга оширилиши белгиланган.
Manba: не указан
Просмотров: 22
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech