Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
8 Nov 2019

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги, ЎзЭОВМА ҳамда ЎзДСМИ ҳамкорлигида республикамизда фаолият юритаётган ёш киноижодкорларни қўллаб-қувватлаш, уларни бирлаштириш, истеъдодларини намоён этишлари учун имкониятлар яратиш мақсадида жорий йилнинг 8 ноябрь соат 10:00 да “Ўзбеккино” Миллий агентлиги биносининг мажлислар залида “Миллий кино ва ёш ижодкорлар” мавзусида ижодий анжуман ва соат 17:00 да “Зарафшон” медиа-холлида ёш киномутахассислар бадиий кечаси ўтказилади.

 

Анжуманда миллий кино ва ёшлар,  замонавий ўзбек киносида ёш кадрлар муаммоси ва унинг ечими, замонавий кинода рассомнинг роли,  ўзбек киносида продюсерлик фаолияти ва унинг истиқболлари, кинода овоз ва мусиқий безак каби мавзулар муҳокама қилинади.

 

Барча журналист ва блоггерларни таклиф қиламиз.

Manba: не указан
Просмотров: 58
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech