Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
24 Aug 2019

Жорий йилнинг 23-24 август кунлари   “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва “ОЛМАЛИҚ кон металлургия комбинати билан ҳамкорликда  “МИЛЛИЙ КИНОФИЛЬМЛАР ФЕСТИВАЛИ” ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик. Шу муносабат билан  23 август куни Олмалиқ шаҳридаги  “Металлург” санъат саройига  кўплаб Ўзбекистон халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, халқимиз севиб ардоқлайдиган таниқли актёр ва актрисалар, “ОЛМАЛИҚ ТМК” ОАЖ ходимлари, киноижодкорлар, ва режиссёрлар ташриф буюришди. Қизил йўлакча ва фотосессия учун махсус жойларда таниқли актёр ва актрисалар билан халқимиз фотосуратларга тушишиб, улар билан давра суҳбатлари ўтказишди.  “МИЛЛИЙ КИНОФИЛЬМЛАР ФЕСТИВАЛИ” доирасида матбуот анжумани ҳам ўтказилди. Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан миллий кинематография санъатини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар, ҳамкорликдаги мақсадли алоқалар хусусида фикрлар алмашинди. Унда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва “ОЛМАЛИҚ кон металлургия комбинати раҳбар-ходимлари иштирок этди. Бундай матбуот анжуманида киноижодкорлар, таниқли кинорежиссёрлар, киношунослар, давлат ва хусусий киностудиялар, ОАВ вакиллари, журналистлар, актёр ва актрисаларнинг иштирок этиши ҳам завқли, ҳам тўғридан-тўғри мулоқот бўлганлиги учун қизиқарли ўтди.  Шундан сўнг Олмалиқ шаҳридаги  “Металлург” санъат саройининг катта залига барча  “ОЛМАЛИҚ ТМК” ОАЖ ходимлари, киноижодкорлар, киноактёр ва режиссёрлар ташриф буюришди. Тадбир аввалида “Ўзбеккино” МА томонидан тайёрланган ролик намойиш этилди. Сўнгра киноижодкорлар билан давра суҳбати  бўлиб ўтди. Миллий кинофильмлар фестивалининг биринчи кунида  Ўзбекистон халқ артистлари Хайрулла Саъдиев, Муқаддас Холиқова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Матёқуб Матчонов, Ҳошим Арслонов, Муяссар Бердиқулова, Фарход Абдуллаев, Хосият Хусанова, Боир Холмирзаев, режиссёрлар Нозим Аббасов, Бурҳон Шарапов, актёр ва актрисалардан Умид Искандаров, Рихсивой Алиев, Шахло Темирова, Ҳусан Рашидов, Бекзод Таджиев, Отабек Ҳақбердиев, Вазира Юнусова, Даврон Каримов, Гулхумор Абдуллаева, Ғайрат Боймирзаев ва бошқа таниқли киноижодкорларнинг иштирок этиши халқимизни жуда қувонтирди.    Шундан сўнг “Саид билан Саида” фильми намойиш этилди. Шу тариқа  “МИЛЛИЙ КИНОФИЛЬМЛАР ФЕСТИВАЛИ”нинг биринчи куни ўз ниҳоясига етди.

 

Manba: не указан
Просмотров: 175
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech