Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
30 Aug 2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан эълон қилинди.  Юксак эътироф ҳамда  унвонлар билан тақдирланганлар орасида ўзбек кино санъатининг  фидоий, изланувчан ижодкорлари  ҳам бор.  Бугун “Ўзбеккино” Миллий агентлигида уларни табриклаш маросими бўлиб ўтди. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги мамлакатимизнинг юксак эътирофига сазовор бўлган киноижодкорларимизни муборакбод этади ва келгусидаги ижодларига муваффақиятлар тилайди!

 Марҳамат, яна бир бор улар билан танишинг:

Тўйчиев Ялкин Эркинбоевич - “Ўзбекфильм” давлат унитар корхонаси режиссёри    “Меҳнат шуҳрати” ордени билан;

Саидов Акмал Бахтиёрович - “Ўзбекфильм” давлат унитар корхонаси олий тоифали постановкачи рассоми   “Шуҳрат” медали билан;

Эркинов Музаффархон Эркин ўғли - “Ҳужжатли фильмлар киностудияси” давлат унитар корхонаси кинорежиссёри рассоми   “Шуҳрат” медали билан;

Рахимджанова Илмира Рискалиевна - “Ўзбекфильм” давлат унитар корхонаси актрисаси “Дўстлик” ордени билан

Кадирова Барно Азимовна - “Ўзбекфильм” давлат унитар корхонаси актрисаси  “Дўстлик” ордени билан.

 

Manba: не указан
Просмотров: 93
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech