Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
15 Mar 2019

Жорий йилнинг 14 март куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида Наврўз байрамига бағишланган байрам тадбирлари бўлиб ўтди. «Humo Arena» муз саройининг тантанали очилиши маросими арафасида тадбир меҳмонлари ва иштирокчилари, шунингдек кино ва театр ижодкорлари, актёр ва режиссёрлар, маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари,  Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари ассоциацияси, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда «Sevimli» телеканали ташаббуси билан ташкиллаштирилган мазкур Наврўз байрами тадбирларида иштирок этишди. Тадбир аввалида барча кино ва театр ижодкорлари Тошкент вилоятида жойлашган “Зангиота” зиёратгоҳига бордилар. Шундан сўнг Оҳанганрон туманига ташриф буюрдилар ва Наврўз сайлининг байрам тадбирларида иштирок этдилар.

Manba: не указан
Просмотров: 156
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech